Жамият

Тожикистон ўзининг биринчи олтин медалини ютиб олди

© REUTERS / Phil NobleДилшод Назаров, тожикистонлик енгил атлетикачи
Дилшод Назаров, тожикистонлик енгил атлетикачи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Рио-де-Жанейрода Дилшод Назаров болға отиш бўйича Олимпия олтин медалини ютиб олди. Бу охирги 20 йил ичида Тожикистоннинг биринчи Олимпия олтин медали.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тожикистон терма жамоасининг охирги умиди бўлган Дилшод Назаров Рио-де-Жанейрода болға отиш бўйича ўтказилган мусобақада бирнчиликни олди деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Дилшод Назаров болғани 78,68 метрга улоқтириб, мусобақада энг яхши натижа кўрсатди.

Болға отиш бўйича кумуш медал белоруссиялик Иван Тихонга насиб бўлди. Унинг натижаси 77,79 метр. Польшалик   Войцеху Новицки 77,73 метр натижа билан кумуш медал соҳиби бўлди.

Бразилиядаги Олимпия ўйинлари Дилшод Назаров учун тўртинчи олимпиада бўлди. Бундан олдин Олимпия ўйинларини олти нафар Тожикистонлик спортчилар медалсиз тарк этишгани сабабли, Дилшод Назаров Тожикистоннинг охирги умиди эди.

Янгиликлар лентаси
0