Жамият

Ўзбекистон каноэ-иккилиги Олимпиада финалига чиқди

© rio2016.comЎзбекистонлик каноэ-иккилик Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков
Ўзбекистонлик каноэ-иккилик Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Каноэ-иккилиги бўйича финал баҳси бугун, 20 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик каноэчилар Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков Рио-де-Жанейрода Олимпия финалига йўлланма олишди, Nuz.uz хабарига асосан.

Ярим финал баҳсида ўзбекистонлик иккилиги олдинга фақат кубалик каноэчилар Мадригаль Торрес ва Фернандо Хорхени ўтказиб, иккинчи ўринни эгаллашди.

Ярим финал баҳсида умумий ҳисобда биринчи ўринни Украиналик спортчилар эгаллашди.

Каноэ иккилиги бўйича финал мусобақалари бугун, 20 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

 

Янгиликлар лентаси
0