Тожикистон билан чегарада янги очилган қўриқлаш постини АҚШ молиялаштирди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишЧегарадаги мудофаа қурилмалари тизими
Чегарадаги мудофаа қурилмалари тизими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда таъкидланишича, ушбу Ўзбекистон-АҚШ қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон — Тожикистон чегарасидаги янги қўриқлаш постини АҚШ қуролли кучлари марказий бошқармаси молиялаштирди, деб хабар қилмоқда Тошкентдаги Америка элчихонаси матбуот-хизмати.

"Ушбу Ўзбекистон-АҚШ қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади", — дейилади хабар матнида.

ОАВларда хабар қилинишича, ўтган ҳафтада Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ишга туширилган янги чегара пости барча зарур асбоб-ускуналар ва инфратузилмалар билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ қуролли кучлари марказий бошқармаси июл ойида олтита тўлиқ тортувчи MAN автомобилларини Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари бўлинмалари ихтиёрига топширган эди.

Юк машиналарини етказиб бериш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 2001 йилда имзоланган "Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш" тўғрисидаги келишув доирасида амалга оширилган. 2015 йилда Ўзбекистонга шу турдаги 20та юк машинаси етказиб берилган.

Янгиликлар лентаси
0