Тошкент Механика заводи чет эллик сармоядорларга топширилади

© tmz.uzТошкент Механика заводи
Тошкент Механика заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Тайхман групп, франциянинг Алстом ва Хитойнинг Пеншенг груп корхоналари собиқ авиация заводи асосида янги қўшма корхоналар тузиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тошкент Механика заводи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган, қўшма корхоналар яратиш учун асос бўлишга мўлжалланган 15 корхона рўйхатидан жой олди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана".

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги қарори билан ТМЗ, таркибига камида 15% чет эл сармоялари жалб қилиниши керак бўлган корхоналар рўйхатига киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент Механика заводи Ўзбекистон Темир йўллари таркибига киритилган эди. Ҳозирги кунда заводнинг нинг 81,52 % акциялари Ўзбекистон Темир йўлларига қарашли.

Заводда, модернизация ишлари якунланганидан кейин, маҳсулотнинг янги турлари ишлаб чиқиш режалаштирилган. Улар орсида эшик қулфлари, кичик юк кўтариш машиналари, электрик асинхрон двигателлар, компрессорлар, пўлат симлар ва бошқа маҳсулотлар бор.

2017 йил давомида заводда 27,5 млн долларлик асбоб ускуналар ўрнатиш режалаштирилган.

Заводда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳа, бу – Хитойнинг SkyUnionInternational компанияси биан биргаликда амалга оширилаётган, қиймати 20 млн доллар бўлган — совутиш компрессорлари ишлаб чиқариш корхонасидир. ТМЗда йилига 100 минг дона компрессор ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Жанубий Кореянинг HwanghaeElectricCo. Ltd корхонаси электрик асинхрон двигателлар ишлаб чиқаришга 2,5 млн доллар сармоя киритишни режалаштириган. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 500 дона.

Белоруссиянинг «Акмодор» компаниси билан бирга йилига 100та кичик юк ортиш автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган. Умумий қиймати 4 млн доллар бўлган лойиҳада чет эллик сармоядор улуши 3 млн долларни ташкил қилди.

Айни дамда завод қуввати турли деталлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Улар орасида турли механик қисмлар, қурилиш конструкциялари, маиший маҳсулотлар, қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар ва бошқалар бор.

Келажакда ишлаб чиқариш режалаштирилган маҳсулотлар орасида пресс формалари, қолипланган деталлар, резинотехник маҳсулотлар ва пластмасса буюмлари бор. Завод шунингдек металл кесувчи ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш ҳамда сув насосларини таъмирлаш билан ҳам шуғулланишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0