Россиялик спортчилар Риодаги Паралимпиадада қатнашмайдиган бўлди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишПаралимпиада - 2012
Паралимпиада - 2012 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Спорт арбитраж суди (CAS) россиялик спортчиларнинг 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Паралимпиада-2016 ўйинларида иштирок этишларига рухсат бермади, деб хабар берди РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Спорт арбитраж суди (CAS) россиялик спортчиларнинг 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Паралимпиада-2016 ўйинларида иштирок этишларига рухсат бермади, деб хабар берди РИА Новости.

Россия ОАВлари паралимпиячиларни қўллаб-қувватламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ногирон спортчилар энг буюк орзуларидан маҳрум бўлишни исташмаяпти
Арбитраж спортчиларни ўйинлардан четлаштирган Халқаро паралимпия қўмитасининг қарорига нисбатан Россиянинг шикоятини рад этди.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигинининг (WADA) Ричард Макларен бошчилигидаги мустақил комиссияси 18 июль куни Россияда давлат миқёсида фаолият юритган допинг тизими ҳақида баёнот берганди. Ҳисоботда хусусан, 2012-2015 йилларда россиялик паралимпиячиларнинг 35та ижобий текширув натижалари изсиз ғойиб бўлганлиги қайд этилганди.

Шундан сўнг WADA Халқаро паралимпия қўмитасига (IPS) россиялик спортчиларни Паралимпиада-2016дан четлаштиришни тавсия қилганди. IPS 7 август куни агентлик тавсиясини бажарди. Кейинчалик Россия паралимпия қўмитаси спорт арбитраж судига (CAS) шикоят берганди.

Россияда IPSнинг қарорини ноинсонийлик, пасткашлик деб аташди. Миллий паралимпия қўмитасининг маълумотига кўра, Маклареннинг ҳисоботида номлари тилга олинган спортчиларнинг бирортаси ҳам Паралимпиада-2016да қатнашадиган терма жамоа таркибига киритилмаганди.

Янгиликлар лентаси
0