ОАВ: Туркия махсус хизматлари ИДнинг янги нишонлари рўйхатини қўлга киритди

© REUTERS / Osman OrsalГазиантеп, 21 август 2016 йил
Газиантеп, 21 август 2016 йил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ислом давлати” (ИД, фаолияти Россияда тақиқланган) террорчи гуруҳининг жангарилари Туркияда, шунингдек, Антальянинг сайёҳлар орасида оммабоп бўлган тунги клубларда кўплаб террорчилик хуружлари амалга оширишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “Ислом давлати” террорчи гуруҳининг жангарилари Туркияда, шунингдек, Антальянинг сайёҳлар орасида оммабоп бўлган тунги клубларда кўплаб террорчилик хуружлари амалга оширишни режалаштирган. Буни 2015 йилдаги Анқарадаги портлаш ташкилотчисининг уйидан топилган ҳужжатлар тасдиқлайди, деб хабар берди РИА Новости Cumhuriyet газетасига асосланиб.

Туркия байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда бир қатор терактлар амалга оширилиши мумкин
Махсус хизмат ходимлари қатор терактлар, хусусан Анқара вокзалидаги террорчилик ҳаракати ташкилотчиси Юнус Дурмазнинг компьютеридаги ҳужжатларни қўлга киритишди. “Ислом давлати”нинг жангариси май ойида полиция операцияси чоғида ўзини портлатиб юборганди. Террорчилар нишони остидаги рўйхатда шанба куни портлаш содир этилган Газиантепдаги  тўйхона ҳам бўлган.

Террорчилар биринчи навбатдаги нишон сифатида Туркия жануби-шарқи ва Ўртаер денгизи соҳилидаги алавийлар қишлоқларини, сўл партиялар ва халқлар демократияси партияси мажлисларини қайд этган, дейилади газета хабарида. Rotary International халқаро ноҳукумат ташкилотининг клублари ҳам зарба остида қолиши мумкин.

Нашрнинг хабарига кўра, жангарилар камида минг кишини бағрига сиғдира оладиган Антальядаги тунги клубларни ҳам нишон сифатида кўришмоқда. Улар муассасалардан бирининг қўриқлаш хизматини йўқ қилиш, сўнгра ҳудкушнинг ўзини портлатишини уюштиришни режалаштиришган.
Газета шунингдек, жангарилар камида 150 кишини Туркияда терактлар амалга ошириш учун тайёрлашганини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0