МХХ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директорини қўлга олди

© fotoliaКишан солинган қўл
Кишан солинган қўл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Омонулло Юнусов, “Ўзбекистон” нашриётида аниқланган, давлат маблағларини ноқонуний сарфлашда айбланмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори Омонулла Юнусов  22 август куни МХХ томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, маҳаллий ОАВлар хабарига асосан.

Юнусовга қарши “Ўзбекистон” нашриётида аниқланган  камомадлар бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айрим маълумотларга кўра, Омонулло Юнусов матбуот агентлигига 2013 йилдан бери бошчилик қилиб келаётган эди.

“Юнусов, давлат бюджетидан китоблар нашри учун ажратилган маблағларни, қонунга хилоф равишда сарф қилишда айбланиб, сўроқ қилинмоқда”, — дейилган хабарда.   

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари ва ҳуқуқни сақлаш органлари мансабдор шахснинигнг ҳибсга олинишига изоҳ беришгани йўқ.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари, ахборотлар алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни ҳал этиш учун ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Янгиликлар лентаси
0