Туркия мудофаа вазири қўшинлар Суриядан ҳозирча чиқиб кетмаслигини айтди

Турк армияси бўлинмалари оппозицион озод Сурия армияси кучлари вазиятни тўлиқ ўз назоратига олмагунича Сурия шимолида қолади, деди Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Турк армияси бўлинмалари оппозицион озод Сурия армияси кучлари вазиятни тўлиқ ўз назоратига олмагунича Сурия шимолида қолади, деди Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик, РИА Новостига асосан.

"Чегарадаги ҳодисалар (Туркияга Суриядан ракета тушиши) сабабли бизнинг 21 нафар фуқаромиз ҳалок бўлди, 84 нафари жароҳатланди. Асосий мақсадимиз Жараблусни ИД террорчи гуруҳидан тозалашдир. Иккинчи мақсадимиз ИД ўрнини суриялик курдлар эгаллашига йўл қўймаслик. Жараблус бу қисқа ва узоқ муддатли истиқболда муҳим нуқтадир. Сурияда амалдаги ҳукумат йўқлиги сабабли биз ўз чегараларимизни ўзимиз ҳимоя қилишга мажбурмиз. Озод Сурия армияси бу ерда вазиятни тўлиқ назоратига олмагунича бу ерда қолишга ҳақлимиз", — деди Ишик NTV телеканалига.

Туркия армияси чоршанба куни Сурия шимолидаги Жараблус шаҳрини озод қилиш бўйича операция бошлади. Туркия ҲҲК ИД гуруҳи жангариларига авиазарбалар берди, зарбалар шунингдек танк ва артиллерия орқали ҳам берилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала