Тошкент-Бухоро йўналишида илк тезюрар поезд қатнови амалга ошди

© Michał Huniewicz"Афросиёб" тезюрар электропоезди.
Афросиёб тезюрар электропоезди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди Тошкент ва Бухоро ўртасидаги 600 километрлик масофа илгаригидек 7-8 соатда эмас, 3 соату 20 дақиқада босиб ўтилади.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун "Афросиёб" тезюрар поезди Тошкент-Бухоро йўналишида илк қатновини амалга оширди, деб хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.

Энди Тошкент ва Бухоро ўртасидаги 600 километрлик масофа илгаригидек 7-8 соатда эмас, 3 соату 20 дақиқада босиб ўтилади.

Лойиҳа доирасида Самарқанд-Бухоро йўналишида 259 километр йўл электрлаштирилди. 146 километрлик "Мароқанд-Навоий" участкасида ер кўтарма ишлари бажарилиб, янги темир йўл тўлиқ ётқизилди, Навоийдан-Бухорогача бўлган масофада эса мавжуд пўлат излар тўлиқ реконструкция қилинди.

Бундан ташқари, ушбу йўналишда жами 222та сунъий иншоот, шу жумладан, 1та пиёдалар ўтиш йўлаги, 4та йўл ўтказгич ва 4та кўприк қуриб битказилди. 
Электропоездларни узлуксиз электр қуввати билан таъминлаб берувчи 4та электр тортиш станциялари бинолари ҳам тикланди ва энг замонавий техник жиҳозлар билан таъминланди.

Каттақўрғонда шаҳрида бир вақтнинг ўзида 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган янги вокзал биноси қурилди, Бухоро вокзали эса капитал реконструкция қилинди. Эндиликда у бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд йўловчини қабул қилиши ва хизмат кўрсатиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0