Миграция

Москвадаги аксарият зўрлашлар Марказий осиёликлар томонидан содир этилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишРоссия полицияси.
Россия полицияси. - Sputnik Ўзбекистон
Москва полицияси зўрлаш ва жинсий характердаги зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятларга деярли ҳар куни дуч келади.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Москвага келганлар зўрлаш билан боғлиқ жиноятларнинг 75 фоизини содир этишади, бу турдаги жиноятчиларнинг 90 фоизи Осиё мамлакатларидан келганлар, деди Москва шаҳар ИИВББ жиноят қидирув бўлими бошлиғи ўринбосари Михаил Трубников “Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ва профилактика” деб номланган давра столида.

"Агар умумий статистикани оладиган ва зўрлашларни содир этганлар сонига бўладиган бўлсак, ушбу жиноятни содир этганларнинг 75 фоизи москвалик эмас. Жиноят содир этганларнинг 90 фоизи Осиё мамлакатлари: Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондан”, — деди Трубников.

У полиция зўрлаш ва жинсий характердаги зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятларга деярли ҳар куни дуч келишини билдирди.

"Ўтган йилгига нисбатан жиноятлар миқдори озайди. Лекин яна бир нарсани ҳисобга олиш лозим. Кўпинча аёллар бу ҳақда хабар қилишмайди”, — деди у.

Унинг айтишича, зўрлаш жиноятларининг камайишига мигрантларнинг пойтахтдан оммавий кетишлари сабаб бўлмоқда. Мазкур йўналишда полиция дуч келаётган энг катта муаммо эса педофилиядир.

"Мен бу ҳолат зўрлаш муаммосидан ҳам юқорироқда туради деб ҳисоблайман”, — деди полиция вакили.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала