Спорт

Хитой оғир атлетика ассоциацияси допинг сабабли дисквалификация қилиниши мумкин

IWF агар спортчи аёлларнинг айби исботланса, Хитой оғир атлетика ассоциацияси автоматик равишда бир йилга дисквалификация қилинишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Хитой оғир атлетика ассоциацияси Олимпия ўйинларида қатнашувчи хитойлик спортчилар билан боғлиқ допинг воқеалари сабабли бир йилга дисквалификация қилиниши мумкин деб хабар беради РИА Новости АПнинг Халқаро оғир атлетика федерациясидан (IWF) олган хабарига асосланиб.

Илгарироқ 2008 йилги Олимпия ўйинларида қатнашган допинг текшируви ижобий чиққан оғир атлетикачилар сони қайта текширувдан кейин 25 нафарга етгани, улар орасида 7 мамлакатнинг 16 медалчиси борлиги маълум қилинганди. Шунингдек, уч нафар хитойлик оғир атлетикачи аёл: Лю Чуньхун, Цао Лэй ва Чень Сесянинг (уларнинг барчаси Пекин-2008 чемпионалари) допинг текшируви ҳам ижобий чиққан.

IWF агар спортчи аёлларнинг айби исботланса, Хитой оғир атлетика ассоциацияси автоматик равишда бир йилга дисквалификация қилинишини тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала