Иқтисод

"Сибирский альянс" Ўзбекистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишМева сабзавот.
Мева сабзавот. - Sputnik Ўзбекистон
Россия компанияси ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ушбу мақсадни босқичма-босқич амалга оширишни кўзда тутувчи тегишли меморандумни имзолади.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россиянинг "Сибирский альянс" компаниялар гуруҳи Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш тизимини яратиш бўйича музокара олиб бормоқда, деб хабар берди Sputnik мухбирига "Ўзбекозиқовқатхолдинг"даги манба.

Унинг айтишича, Россия компанияси ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ушбу мақсадни босқичма-босқич амалга оширишни кўзда тутувчи тегишли меморандумни имзолади.

"Ҳужжатга кўра, биринчи босқичда Сибирда янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларга бўлган талабни ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказилади. Кейин эса Россиянинг бу ҳудудида Ўзбекистондан келтириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саралаш ва логистикаси билан шуғулланувчи махсус савдо уйи ташкил этилади", — деди у.

Томонларнинг охирги босқичдаги мўлжали эса Ўзбекистонда Россия меъёрларига жавоб берувчи мева ва сабзавотлар ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини Сибирдаги савдо уйига етказиб беришга ихтисослашган қўшма корхонани ташкил этиш бўлади.

Йил охирига қадар Ўзбекистон умумий қиймати 720 миллион доллардан ортиқ жами 860 минг тонна янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни мўлжаллаган.

Июль ойида Тошкентда ўтказилган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида нархи 2 миллиард долларга тенг 270 та узоқ муддатли шартнома тузилганди. Ушбу шартномаларга асосан экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 2,4 миллион тоннадан ортади. Уларга 30дан ортиқ мамлакат, жумладан России, АҚШ, Хитой, Англия, Германия, БАА, Япония, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлатлар харидор бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала