Сиёсат

Ислом Каримов кучли зилзила муносабати билан италияликларга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик мактубини йўллади.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллега 2016-йилнинг 24-август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Италиядаги зилзила - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Италиядаги зилзила бир нечта шаҳарни харобага айлантирди
Ислом Каримов ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Италия марказий қисмида кучли (6.0 магнитудали) зилзила  содир бўлди. Табиий офат натижасида 267 киши қурбон бўлган. Бедарак йўқолганларнинг аниқ сони маълум эмас. Зилзила бутун бошли шаҳарни вайрон қилган.

Сўнгги маълумотларга мувофиқ, ер силкиниши туфайли Италияда тарихий аҳамиятга эга бўлган 293та бино вайрон бўлган. Бу ҳақда бугун Италия Маданият вазири Дарио Франчески баёнот қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала