Жамият

Ислом Каримов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади

Президент ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш,миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш борасида фидойилик кўрсатган юздан зиёд кишини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Тошкент Олимпия жамоасини кутиб олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримов турли соҳа илғорларини мукофотлаш ҳақида қарор имзолади
Ҳужжатда қайд этилишича, улар ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун учун мукофотланади.

Фармонга мувофиқ, улар тегишли тарзда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, II даражали «Шон-шараф» ордени, «Дўстлик» ордени, «Мардлик» ордени, «Жасорат» медали, «Содиқ хизматлари учун» медали, «Шуҳрат» медали билан тақдирланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала