Дунёда

Пентагон Россиянинг кутилмаган ҳарбий машғулотларидан ташвишга тушди

АҚШ “Украина шарқида зўравонликнинг кучайиши ва машғулот ўтказаётган Россия ҳарбий кучларининг Украинага яқин масофада эканлигидан чуқур ташвишда”.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. АҚШ Донбассда зўравонликнинг кучайишидан ташвишда ва Россиядаги “Кавказ-2016” ҳарбий машғулотларини кузатиб бормоқда, деди Пентагон расмий вакили Мишель Балданса.

"Кавказ-2016” машғулотлари ўтказилиши боис биз вазиятни диққат билан кузатиб турибмиз", — деди у. Унинг сўзларига кўра, АҚШ “Украина шарқида зўравонликнинг кучайиши ва машғулот ўтказаётган Россия ҳарбий кучларининг Украинага яқин масофада эканлигидан чуқур ташвишда”.

Пентагон вакилининг таъкидлашича, Россия “Украинага қўшин юборишни ниқоблаш мақсадида ҳарбий машғулотлардан фойдаланаётгани" Вашингтонга маълум.

"Биз Москвани ҳудуддаги кескинликни юмшатиш учун ҳаракат қилишга бир неча бор чақирдик, хусусан Минск келишувларини тўлиқ амалга оширишда иштирокини сўрадик", — деди Балданса.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала