Иқтисод

“Жиззах” махсус индустриал зонасида учта янги корхона очилди

© Uztelecom"Жиззах" махсус индустриал зонаси.
Жиззах махсус индустриал зонаси. - Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда илгари телекоммуникация инфратизимида хориждан сотиб олинган қурилмалар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. “Жиззах” махсус индустриал зонасида Миллий телекоммуникациялар оператори "Ўзбектелеком" АК ва Хитой Халқ Республикаси инвесторлари иштирокида учта ишлаб чиқариш қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради "Ўзбектелеком".

Маълумотга кўра, Broadband Solutions ҚК, ZTT Telekom ҚК ва Smart Vision ҚК ХХР раиси Си Цзинпиннинг 2013 йил 8 сентябрда Ўзбекистонга ташрифи чоғидаги келишувларга асосан ташкил этилган.

Эндиликда Ўзбекистонда илгари телекоммуникация инфратизимида хориждан сотиб олинган қурилмаларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Huawei Technologies компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Broadband Solutions қўшма корхонасида энг замонавий телекоммуникация ускуналари (xPON оптик тармоғи қурилиши учун фаол элементлар, OLT (станция қурилмаси) ва ONT (абонент терминали) ишлаб чиқарилади.

ZTT компанияси билан ҳамкорликдаги ZTT Telekom қўшма корхонаси оптик тармоқлар қуриш учун пассив элементлар: оптик толали кабел монтаж материаллари тайёрлайди.

ZTE  билан ҳамкорликда ташкил қилинган Smart Vision компанияси эса  xPON тармоғи фойдаланувчилари учун IP-телефонлар ва видеотелефонлар ишлаб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала