Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринган оппозиция етакчилари устидан суд бошланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСуд.
Суд. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 12 май куни Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакат Жиноят кодексининг “ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланиш” ва “ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик ишлатишга уриниш” кўзда тутилган моддаларига асосан жиноятлар бўйича “халқ парламенти” уюшмаси раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғаганди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Бишкекдаги Первомайск туман судида Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланишда айбланган “Халқ парламенти” етакчилари устидан ёпиқ суд бошланди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.

Шу йилнинг 12 май куни Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакат Жиноят кодексининг “ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланиш” ва “ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик ишлатишга уриниш” кўзда тутилган моддаларига асосан жиноятлар бўйича “халқ парламенти” уюшмаси раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғаганди. Суд қарори билан жамоат уюшмасининг қатор раҳбарлари ҳибсга олинганди.

Бекболот Талгарбеков, Торобай Колубаев, Марат Султанов, Александр Гусев ва Тойгонбек Калматов устидан суд жараёни ҳибсдагиларнинг қариндошлари ва тарафдорларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги жанжал билан бошланди. 50га яқин киши суд биносига кириш эшигини тўсиб олиб, журналистларни ичкарига киритишни талаб қилди. Улар шунингдек бино атрофидаги панжараларга “Очиқ судни талаб қиламиз” деб ёзилган плакатларни илишга уринишди.

Суд жараёни ёпиқ тарзда бошланди ва давлат айбловчисининг келмаганлиги сабабли шу заҳоти тўхтатилди. Судланувчиларнинг адвокатлари иш бўйича очиқ суд бўлишини сўраб сўровнома киритишди. Навбатдаги суд мажлиси муддати ҳозирча белгиланмади.

“Халқ парламенти” уюшмасининг етакчилари мулоқоти ёзилган ёзувлар 2016 йил баҳорида Бишкек ва ҳудудларда оппозиция эълон қилган митинглардан сўнг интернетда пайдо бўлганди. Давлат хавфсизлик қўмитаси ушбу ёзувларнинг ҳақиқийлигини расман тасдиқлагани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0