Генерал-полковник: Путин ва Эрдўғоннинг Сурия бўйича келишуви бўлмаган гап

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПутин ва Эрдўғон
Путин ва Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
"Сиёсатда ҳақиқат ҳар доим оз бўлади, турк томонининг ушбу масала бўйича қарашида эса ҳақиқат умуман йўқ", — деди Ивашов "Россия сегодня" ХАА матбуот анжуманида.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия раҳбари Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўғон Сурия ҳудудида турк қуролли кучларининг операция ўтказиши бўйича келишишмаган, Москва бунга розилик бермаган, деди геосиёсий муаммолар академияси президенти, генерал-полковник Леонид Ивашов, деб хабар беради РИА Новости.

"Сиёсатда ҳақиқат ҳар доим оз бўлади, турк томонининг ушбу масала бўйича қарашида эса ҳақиқат умуман йўқ. Чунки ИДга қарши кураш, турк ОАВларининг Эрдўғоннинг Путин билан келишуви ҳақидаги фикрлари ёлғон", — деди Ивашов "Россия сегодня" ХАА матбуот анжуманида.

У август бошида Санкт-Петербургдаги учрашув чоғида президентлар “террорчилик ташкилотчиларига қарши ҳаракат бўйича принципиал саволларни”, биринчи навбатда “Ислом давлати”га қарши курашишни муҳокама қилишганини таъкидлади.

"Лекин Россия бу операцияга розилик бермаган ва бера олмасди ҳам. Чунки Россия халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ уставига қатъий риоя қилади… Туркия ўз ҳаракати билан ҳудуддаги мавжуд ҳуқуқий тизим бузилишига олиб келиши мумкин", — деди Ивашов.

Туркия армияси чоршанба куни Жараблус шаҳрида ИДга қарши ҳарбий операция бошлади. Сурия ҳукумати Туркиянинг бу ҳаракатини суверенитетнинг бузилиши деб баҳолади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала