UZ зонасидаги доменлар сони 29 мингдан ошди

Oбуна бўлиш
Барча доменларнинг 46 фоизи жисмоний шахсларга, 90 фоизи Ўзбекистон фуқароларига расмийлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугунги кунга келиб UZ зонасидаги доменлар сони 29 мингдан ошиб кетди, деб хабар қилди миллий домен зонаси маъмурияти.

Статистика йил бошидан буён (25,3 минг домен) 3645та домен қўшилгани ёки 13,9 фоизга ўсиш қайд этилганини кўрсатади.

Ушбу давр мобайнида 8500дан ортиқ янги домен рўйхатга олинган ва 5000га яқин домен ўчирилган.

Барча доменларнинг 46 фоизи жисмоний шахсларга, 90 фоизи Ўзбекистон фуқароларига расмийлаштирилган.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланишни янада ривожлантириш борасида қатор чоралар амалга оширилмоқда. Жумладан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифларини 27 апрелдан бошлаб шу йилнинг ўзида олтинчи марта:  1 Мбит/секундга 112,91 долларгача туширилишини эълон қилганди.

2015 йилда интернет хизматлари нархи 17 марта туширилган эди.

Статистикага қараганда, аҳолиси 30 миллионлик Ўзбекистонда 12 миллион киши интернетдан фойдаланади. Республикада интернетдан фойдаланишдаги энг катта муаммо унинг тезлиги юқори эмаслигидир.

Янгиликлар лентаси
0