БМТ махсус вакили де Мистура Керри ва Лавровга маслаҳат бериш учун Женевага етиб келди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ раҳбари С. Лавров БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили де Мистура билан
Россия ТИВ раҳбари С. Лавров БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили де Мистура билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров музокара олиб боришаётган меҳмонхонага етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун АҚШ давлат котиби Керри ва Россия ТИВ раҳбари Лавров Женевада Сурия бўйича нафбатдаги музокаралар раундини бошладилар.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров (ўнгда) ва АҚШ давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ва Керри Женевада Сурия бўйича музокара ўтказмоқда
Сўнгги хабарларга кўра БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Россия ва Америка дипломатларига Сурияда сиёсий жараённи қандай янгилаш борасида ўз фикрини айтиш учун Женевага етиб келган.

Маълумотларга кўра, Лавров ва Керри Сурияда тинчлик тартибини ушлаб туриш ва сиёсий жараённи ишга тушириш масалаларини кўриб чиқадилар. Томонлар Турки-Сурия чегарасида расмий Анқара томонидан амалга оширилган операция масаласини ҳам кўриб чиқишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Янгиликлар лентаси
0