Қримда халқаро жаз фестивали очилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишoktebel Jazz Party - жаз фестивали
oktebel Jazz Party - жаз фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қримда кеча Koktebel Jazz Partу фестивали ўз фаолиятини бошлади.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Жума куни кечқурун Қримда халқаро жаз мусиқаси фестивали Koktebel Jazz Partу очилди.

Фестивал очилиш маросимида Тула филарминияси катта ансамбли, Россия ва Британиялик мусиқачилардан тузилган “JB and 24 Kopeks” гуруҳи, Япониянинг “Tachibana Quintet” гуруҳи ҳамда Яков Окуннинг Испания, Бельгия, Германия, Франция ва Россиялик мусиқачилардан  ташкил топган халқаро ансамбллари иштирок этишди.

Фестивални Тула филармонияси Биг-бэнди бошлаб берди. Улар Андрея Эшпая, Германа Лукьянова, Игоря Кантюкова каби Россия бастакорлари яратган жаз мусиқалани ижро этишди. Биг-Бэнд мусиқаси остида Карина Кожевникова қўшиқар ижро этди.

TACHIBANA QUINTET гуруҳи пианино ижрочиси Марта Като меҳмонларга “Хайрли кеч, ҳаммангизга раҳмат, мен жудаям хурсандман” деган русча сўзлар билан салом берди. Япониялик мусиқачилар Қрим табиатининг гўзаллиги ва Коктебелда ҳукм сураётган муҳит уларни қойил қолдирганини айтишди.

JB AND 24 KOPEKS гуруҳида Британиялик гитарачи ва ижрочи Джулиан Бардок Россиялик машҳур мусиқачилар билан биргаликда саҳнага чиқди. Улар ўз дастури охирида машҳур The Beatles гуруҳининг Come Together ва Back To The USSR қўшиқларини ижро этишди.

Концерт Россиялик пианиночи Яков Окуннинг Бельгия, Германия, Франция ва Испаниялик мусиқачилар билан биргаликда ижро этган мусиқаси билан якунланди.

Koktebel Jazz Party – ҳар йили ўтказиладиган Жаз фестивали бўлиб, у журналист Дмитрий Киселев ташабуси билан бир неча йил олдин бошланган эди. Қримнинг кичик қишлоғи бўлган Коктебель тез орада “Жаз макка”си сифатида дунёга машҳур бўлди.

Фестивални Россиянинг барча йирик ахборот воситалари ВГТРК, Россия 1, Россия-Культура, Россия 24, Маяк радиоси, Культура радиоси, Вести FM, Радио JAZZ 89.1 FM ОАВлри ёритиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0