Спорт

Наманганда снайперлар баҳси бўлиб ўтди

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишСпорт снайпер виновкаси
Спорт снайпер виновкаси - Sputnik Ўзбекистон
Пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича мусобақа ғолиблари сентябрда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда қатнашади.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Наманганда Пневматик қуролдан отиш бўйича, Ёшлар орасида Ўзбекистон Кубоги финал мусобақалари бўлиб ўтди. Ундан 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган ёшлар қатнашди.

Юздан ортиқ қатнашчилар нафақат ғалаба, балким мамлакат терма жамоасидан ўрин олиш учун ҳам кураш олиб боришди. Ушбу мусобақалар пневматик қуролдан ўқ отиш республиканинг турли ҳудуларида юқори даражада ривожланиб бораётганини кўрсатди, деб хабар қилмоқда  Nuz.uz портали.  

Пневматик қуролдан отиш бўйича Ўзбекистон Кубоги финали, ҳар доимгидек, ўта жиддий рақобат вазиятида бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг 108 энг яхши мерганлари қатнашди. Мерганларнинг ярми — қиз болалардир, — дейилган хабарда.

Қизлар орасида республика бўйича энг яхши натижани Тошкент вилояти вакили Зайнаб Пардабоева кўрсатди.Наманганлик Мухтасар Тохирова иккинчи ўринни ва Андижонлик Эля Кондрашова – учинчи ўринни эгаллади.

Ўғил болалар орасида энг яхши натижани Самарқан вилояти вакили Умид Пардаев намойиш қилди. Иккинчи ўрин – Тошкент вилояти вакили Раил Валив, Андижонлик Маҳкамбой Шаробиддинов эса учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада Андижон жамоаси энг кўп очко тўплаб мусобақа ғолиби бўлди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси ва учинчи ўринни эса Фарғоналик мерганлар эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала