Сиёсат

Ўзбекистон халқи Ислом Каримовга саломатлик тиламоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти шифохонага ётқизигани ҳақидаги хабар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқатилган эди. Даволаниш муддати ва ташхис борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов госпитализация қилингани бир неча соат ичида бутун республика бўйлаб тарқалиб, куннинг энг шов-шувли хабарига айланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримов шифохонада даволанмоқда
Ўзбекистон аҳолисининг каттагина қисми айни пайтда чуқур саросимага тушиб қолган, сабаби Ўзбекистон раҳбари саломатлиги узоқ йиллар давомида хавас қилгулик даражада эди. Ҳукумат шу вақтгача бирон маротаба республика президентининг саломатлиги борасидаги саволларга изоҳ бермаган. Ҳозирги вазият бундан мустасно.

Миллионлаб ўзбекистонликлар Ислом Каримовни қўллаб-қувватлаб, у кишига сиҳат-саломатлик тиламоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Президентимизни яна бир ёши улуғ сиёсатчи — яқинда 90 ёшни қарши олган Фидел Кастро билан таққослаганлар ҳам топилди.

"Мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз! Мусаффо осмонимиз учун раҳмат!, — деб ёзган "Новости Узбекистана" гуруҳининг Фейсбук тармоғидаги иштирокчиси.

"Илоҳим, Президентимиз мингга кирсинлар, у кишига соғлик, куч-қувват тилаймиз!, — деб ёзади бошқа бир фойдаланувчи.

"У кишига соғлик тилаймиз, Президентимизсиз байрам татимайди", — деб таъкидлаган яна бир фойдаланувчи.

Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳақида интеренет тармоқларида кўпам ёритилмагани боис, аксарият киши бу хабарга ишончсизлик билан қарамоқда.

"Сиз бунга қадар Президентимизнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги расмий хабарни ўқиганмисиз? Мен шахсан ўқимаганман. Шу пайтгача кўплаб миш-мишлар бўлган, ҳатто, Ислом Каримов кома ҳолатида ётибди, деб гап тарқатишганида ҳам ҳукумат сукут сақлаган. Ва мана, кутилмаган хабар… Энди 30 август куни бўлиб ўтадиган Мустақиллик тантаналарини кутишдан бошқа чорамиз йўқ. Агар байрамда Президентимиз кўринмасалар… фақат дуо қилишдан бошқа чорамиз қолмайди. Бу хабарни эшитиб, кўнглим ғалати бўлиб қолди", — деб ёзади ўзининг ҳавотирларини билдирган бир аёл.

"Илоҳим умрлари узоқ бўлсин. Мустаҳкам соғлик тилаймиз. Тўғрисини айтсам, спортчиларимиз билан кўришмаганини кўриб, ҳайрон қолган эдим. Охирги марта телевизорда у кишини қачон кўрсатишган эди? Бу хабарни эълон қилишдими, демак Президентимиз миллий байрамимизда бўлмас эканлар-да", — деб ёзган афсус билан яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Умуман олганда, ҳозирда Ўзбекистонда ҳаммаёқ тинч, фавқулодда вазият эълон қилинмаган, хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сингари ҳолат ҳам қайд этилгани йўқ. Республикада байрам олди тайёргарлиги тартиби ҳукмрон. Мамлакат, бутун ўзбек аҳли юрт бошимиз саломатлиги ҳақида хабарларни интиқлик билан кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала