Иқтисод

Ўзбекистон Тожикистондан кириб келадиган машиналар учун йиғим тўловини оширди

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевЧегара
Чегара - Sputnik Ўзбекистон
Ставка 65 фоизга оширилади. Ўзбекистонга Тожикистон орқали кириб келадиган хорижий юк транспорт воситалари ва автобусларнинг кириши ва транзити учун йиғим миқдори ўзгаришсиз, 265 доллар миқдорида қолади.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб Тожикистондан кириб келадиган автотранспорт воситаларининг кириб келиши ва транзити учун йиғим ставкаси миқдорини ҳар бир автотранспорт учун 118 доллардан 180 долларгача ошириши душанба куни эълон қилинган ҳукумат қароридан маълум бўлдидеб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири. Ўзбекистонга Тожикистон орқали кириб келадиган хорижий юк транспорт воситалари ва автобусларнинг кириши ва транзити учун йиғим миқдори ўзгаришсиз, 265 доллар миқдорида қолади, деб маълум қилишди республика давлат божхона қўмитасида.

Шунингдек, Туркманистондан Ўзбекистон орқали Тожикистонга йўл олган автотранспорт воситалари транзити учун ставка ҳам ўзгаришсиз қолди: юк ташиш қуввати 10 тоннагача бўлган юк автомобиллари ва 12тагача йўловчи ташишга мўлжалланган автобуслар учун — 35 доллар, юк ташиш қуввати 10 тоннадаон ортиқ юк машиналари ва 12дан ортиқ йўловчи ташийдиган автобуслар учун — 55 доллар.

2012 йилнинг 1 августидан буён Ўзбекистон ҳудудига хорижий автоташувчиларнинг кириб келишига фақатгина республика мутасадди ташкилотлари томонидан берилган рухсатнома бўлганидагина рухсат берилган. Илгари кириш учун рухсатнома бевосита чегарани кесиб ўтиш пунктларида бериларди. Бундан ташқари, 2012 йил 1 августидан бошлаб хорижий юк ташувчилар автотранспорт оғирлиги 50 тоннадан ортиқ бўлса Ўзбекистон ҳудудида босиб ўтилган ҳар бир километр учун 1 доллардан тўлаши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала