Туризм

Ҳиндистон сайёҳ аёлларга юбкада юрмасликни тавсия қилмоқда

© AFP PHOTO/Prakash SINGHТож-Маҳал
Тож-Маҳал - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон маданият ва сайёҳлик вазири Михеш Шарма хорижлик сайёҳ аёллар мамлакатдаги кичик шаҳарларга саёҳат чоғида юбкада юрмасликларини тавсия қилди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ҳиндистон маданият ва сайёҳлик вазири Михеш Шарма хорижлик сайёҳ аёллар мамлакатдаги кичик шаҳарларга саёҳат чоғида юбкада юрмасликларини тавсия қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Хорижлик саёҳатчи аэропортга келганида унга Ҳиндистонда нималар мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот-рисола берилади. Рисолада агарда улар кичик шаҳарларга борадиган бўлишса, кечқурун ёлғиз юрмасликлари ёки юбка каби кийимлар киймасликлари борасидаги тавсиялар киритилган", — деди Шарма журналистларга.

У хорижлик сайёҳларга кийиниш борасида қатъий талаблар қўйилиши ҳақидаги саволга “Биз сайёҳларга кийиниш борасида ҳеч қандай талаб қўймаймиз”, — деб жавоб берди.

Бундан ташқари Шарма сайёҳларга эҳтиёт чораси сифатида ўзлари ўтираётган такси рақамини суратга олиш ва дўстларига жўнатишни тавсия қилди. Унинг айтишича, бу зарурият туғилганда полицияга жиноятчини топишда асқотади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала