Тошкентда олимпиячиларга пул мукофотлари ва "Малибу" калитлари топширилди

© UZ24Тошкентда олимпиячиларга пул мукофотлари ва "Малибу" калитлари топширилди
Тошкентда олимпиячиларга пул мукофотлари ва Малибу калитлари топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғолиб спортчиларга Ўзбекистон Президенти номидан пул сертификатлари ҳамда “Шевроле Малибу” автомобиллари калитлари топширилди.

 

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўли ўтди, деб хабар қилади nuz.uz.

Ғолиб спортчиларга Ўзбекистон Президенти номидан пул сертификатлари ҳамда “Шевроле Малибу” автомобиллари калити топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, олимпия чемпионлари 200 минг, кумуш медал соҳиблари 100 минг ва бронза медал эгалари 75 минг доллар пул мукофотига эга бўлади.

Риода бўлиб ўтган Олимпиада Ўзбекистон учун энг муваффақиятлиси бўлди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоа умумий медаллар жамламаси бўйича 207 давлат ичида 21-ўринни, МДҲ давлатлари ичида иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси эса Олимпиадада медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Янгиликлар лентаси
0