Жамият

Шавкат Мирзиёев ва депутатлар Мустақиллик монументи пойига гул қўйдилар

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Анъанага кўра, 1 сентябр - Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақиллик монументи пойига гул қўяр эди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва парламент палаталари вакиллари чоршанба куни Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйдилар, деб хабар берди парламент вакили.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Манба: Мустақиллик байрамида Ўзбекистон халқини Шавкат Мирзиёев табриклайди
Анъанага кўра, ҳар йил 1 сентябр арафасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўяр эдилар.

Сал олдин ўзбек ОАВлари Республика вазирлар маҳкамаси томонидан эълон қилинган Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатишган эди. Хабарда даволаниш "маълум вақтни" олишини айтилган эди.

"Гулчамбар қўйиш тадбирида Ўзбекистон Бош вазири, ҳамда иккала парламент спикерлари иштирок этдилар", — дея аниқлик киритди суҳбатдош.

Куни кеча РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон расмийларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда 31 август куни ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган расмий тантаналар қолдирилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Бироқ, бунга қарамай 1 сентябр кунига белгиланган байрамона тадбирлар ва халқ сайллари Тошкентда, шунингдек, вилоят марказлари ва шаҳарларда бўлиб ўтади. Бу йил, Каримовнинг қарорига мувофиқ Мустақиллик куни уч кун нишонланади — дам олиш куни якшанба, 4 сентябрдан жумага кўчирилган.

Янгиликлар лентаси
0