Иқтисод

Ўзбекистон ҳаво йўллари илк Орзу лайнерини қабул қилди

© Sputnik . СтрингерBoeing 787 Dreamliner Тошкентда
Boeing 787 Dreamliner Тошкентда - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бугун Тошкент аэропортида шу муносабат билан янги “орзу лайнери”нинг қабул қилиб олинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тижорий фойдаланиш учун янги типдаги икки Boeing-787 Dreamliner самолётидан бирини қабул қилиб олди.

Boeing 787-9 Dreamliner йўловчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ХЙ Сентябрда Boeing-787 Dreamliner самолётида парвозлар амалга ошира бошлайди
Бугун Тошкент аэропортида шу муносабат билан янги “орзу лайнери”нинг қабул қилиб олинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири. Самолёт Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига муносиб совға бўлди. Янги Boeing-787 Dreamliner’ни учувчи инструктор Иосиф Зак, парвоз командири Асаджон Турсунов ва авиакомпаниянинг бош штурмани Станислав Гурфинкеллар бошқаришди. Самолёт Сиэтлдан Тошкентга 12 соат тинимсиз парвоз қилди.

Ушбу самолёт замонавий Boeing 767 га нисбатан ёқилғини 10 фоизга тежайди. Тошкентдан Москвага етиб бориш вақти 10 дақиқага, Лондон ва Парижга эса 20-30 дақиқага қисқаради. Унда дунёнинг энг чекка нуқталарига ҳам парвоз қилиш мумкин.

Йўловчи ўриндиқларининг умумий сони 246та. Ҳар бир йўловчи учун кўрсатувлар кўриш имконини берувчи алоҳида экран билан жиҳозланган.

Авиакомпания раҳбари Валерия Тяннинг айтишича, сентябрдан “орзу лайнери”да Ўзбекистондан АҚШ ва Канада, Узоқ Шарқ, Осиё, Африка, Австралиянинг исталган аэропортларига парвозларни йўлга қўйилади. Тез орада авиакомпания парки яна бир мана шундай самолётга эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0