Лола Каримова отасининг шифо топишида ёрдам берувчи тилаклар учун миннатдор бўлди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Саховатли она заминимизда ҳамиша тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин. Она Ватанимизда асрлар оша мавжуд бўлган бағрикенглик, турли миллат ва динлар вакиллари орасидаги ўзаро хурмат ва эҳтиромга асосланган муносабатлар ҳамиша сақланиб қолишига тилакдошман”, -дейди у.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади.

“Азиз юртдошлар, сизни барчамиз учун қадрли айём – Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан чин кўнгилдан муборакбод этаман! Мен бизнинг бағрикенг, меҳнаткаш ва ниҳоятда иқтидорли халқимизга бахт-саодат ва фаравонлик тилайман!”, — деб ёзади Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида.

 

“Саховатли она заминимизда ҳамиша тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин. Она Ватанимизда асрлар оша мавжуд бўлган бағрикенглик, турли миллат ва динлар вакиллари орасидаги ўзаро хурмат ва эҳтиромга асосланган муносабатлар ҳамиша сақланиб қолишига тилакдошман”, —дейди у.

Илгарироқ Ўзбекистон расмий ОАВлари Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатган эди.

Каримова-Тилляева ўз табригида Ислом Каримовнинг ҳам тезроқ соғайиб кетишини тилайди ва "Азизлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, мен барчангизга Президентимизнинг тез шифо топишларини истаб билдирган самимий тилаклар ва эзгу ниятларингиз учун чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу бизлар учун жуда аҳамиятлидир, ва ушбу ниҳоятда самимий ва дилдан чиққан тилаклар ва сўзлар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда деб ишонаман. Сизларга катта раҳмат, азизлар!”, —дея уларни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлигини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0