Жамият

Ислом Каримовга шогирдидан очиқ мактуб

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Спутник таҳририятига Президент Ислом Каримовга соғлик-саломатлик тилаб йўлланаётган мактубларнинг келиши давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Жумладан, таҳририятимизга ўзини Президентнинг шогирди деб таништирган тошкентлик Анвар ака Шукуров нома йўллаганлар.

"Менинг устозим, Ўзбек xалқининг Отаси, юртбошимиз, муҳтарам Президентимиз xурматли Ислом ака Каримовга сиxат-саломатлик тилайман. Илоҳим тез орада оёққа туриб кетсинлар!

Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Президенти - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент ҳақида ёлғон миш-миш тарқатган киши бозорда “бутилкабўрон” қилинди
Ислом ака билан Қаршида ишлаган пайтларимиз xудди кечагидек эсимда. У пайтлар ўта оғир давр бўлишига қарамай xалқни бугунги дориломон ёруғ кунларга олиб келдилар. Бу йўллардаги турли машаққат ва тўсиқларни метин ирода билан енгиб, xалқни ҳақиқий йўлдан оғиштирмай, турли жарликлардан соғ–омон олиб ўтиб бугунги тинч ва фаровон ҳаётга олиб келдилар. Ўзбекистоннинг бугунги тинчлиги, xалқнинг ҳотиржамлиги, фаровонлиги – булар барчаси сиз юртбошимиз номлари билан боғлиқ!

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан юртбошимизни чин дилдан табриклайман! Давлатимизнинг кейинги 25 йиллик ҳаётидаги улуғ ишларда ҳам ўзлари бош–қош бўлишларини тилаб қоламан!

Яна қайда яшаш мумкин эмин–эркин,

Шу ўлкадек тинч мамлакат қай ерда бор,

Керак бўлса менинг умрим қўшиб бергин,

ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!"

Шукуров Анвар Исматович, нафақаxўр
Тошкент, 2016 йил 30–август

Янгиликлар лентаси
0