Қозоғистонда уч радикал гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Пресс-служба ВС Израиля / Медиабанкка ўтишМахсус кучлар
Махсус кучлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ундан ташқари махсус қоғоз, компьютер ва нусха кўчириш техникаси, ва гуруҳ аъзоларидан бири томонидан таёрланган қалбаки пуллар ҳам топилди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Қозоғистон ғарбида, Оқтўбе вилоятида 12-30 август кунлари уч радикал гуруҳ фаолияти тўхтатилди, деб хабар қилмоқда "Новости Казахстана" ахборот агентлиги, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси хабарига асосан.

“Миллий Хавфсизлик қўмитаси 12 – 30 август давомида  Ғарбий Қозоғистон ва Оқтўбе вилоятларида уч радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини хабар қилди. Натижада, радикал гуруҳларнинг ҳуқуқни сақлаш органлари ходимларига ва аҳоли тўпланадиган жойларга таёрлаётган ҳужумлари олди олинди”, — дейилган муассаса хабарида.

 

Ҳуқуқни сақлаш органлари айтишига кўра, радикал гуруҳ аъзоларининг турар жойларида ўқотар қуроллар ва ўқлар, тротил, қўлбола портловчи мосламалар, пичоқлар, экстремистик мавзудаги аудио ва нашриёт материаллари топилган. Ундан ташқари махсус қоғоз, компьютер ва нусха кўчириш техникаси, ва гуруҳ аъзолари томонидан  таёрланган қалбаки пуллар ҳам топилган.  

Қўлга олинган гуруҳ аъзоларига қарши, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 174 — Ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотиш, 256 — Террорчиликни тарғиб қилиш, оммавий террорчилик акти амалга оширишга даъват қилиш, 257 — Террорчи гуруҳ ташкил қилиб уни бошқариш, 231 — Қалбаки пул ёки қимматли қоғизлар таёрлаш ва ундан фойдаланиш, 287 —Ноқонуний равишда қурол-яроғ, портловчи моддалар сотиб олиш, сотиш, бировга бериш ва сақлаш ва 288 — Ноқонуний равишда қурол ясаш моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Қозиғистон МХҚ хабарига асосан Ғарбий Қозоғистон вилоятида 10 киши, Оқтўбе вилоятида – 11 киши ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0