Мутахассислар Ўзбекистон- Қирғизистон чегарасини кўздан кечиришди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари чегаранинг айрим участкаларини кўздан кечиришди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2016 йилнинг 24-29 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон- Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди”, — дейилади хабарда.

Вазирликнинг билдиришича, учрашув ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланган.

Хабарга кўра, “Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди”.

СССР тарқалганидан кейин ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг деярли чорак қисми делимитация бўлмаган, бу эса чегарада доимий низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Янгиликлар лентаси
0