Атамбаев Қирғизистон конституциясини тўққизинчи бор ўзгартирмоқчи

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, конституцияни ўзгартирилиши республиканинг ҳақиқий истиқлолга эришишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Июль ойида Қирғизистоннинг ҳукмрон парламенти коалициясига мансуб бир неча партиялар мамлакат конститутциясига ўзгартириш киритиш таклифини илгари суришган эди. Атамбаев бу таклифни қўллаб-қувватлаган эди, деб ёзади РИА Новости.

Аммо шу билан бирга мамлакатнинг қатор сиёсатчилари бу ғояни қўллаб-қувватламадилар. Улар президентни ўраб турган амалдорларни "ҳукмронликни сақлаб қолиш мақсадида" Бош Қомусни кўчириб ёзишда айбладилар.

"Агар биз мамлакатимиз тўлиқ мустақил бўлишини, Қумтор олтин конини талон-тарож қилганлар қонун бўйича жавоб беришларини хоҳлаймиз экан, суд ислоҳоти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ислоҳоти охирига етказилиши тарафдори эканмиз, ҳукумат йилига алмашишини хоҳламасангиз, унда конститутцияни ўзгартириш керак", — деб баёнот қилган Атамбаев мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги тантаналарида халққа мурожаатида.

Атамбаевга кўра, 2010 йилда Қирғизистонда амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг қабул қилинган амалдаги конститутцияда "авторитар режимдаги давлатни барпо этиш учун барча шарт-шароитлар" мужассам.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев: собиқ президентлар қирғизларга тегишли ерларни қўшни давлатларга тарқатиб чиққан
"Бу конститутцияга муаллифлик қилганларнинг бирининг руҳияти билан изоҳланади. Мана нима учун биз биринчи галда Бош Қонунни ўзгартирмоғимиз шарт", — деб айтган Атамбаев.

Шунингдек, Қирғизистон раҳбари аввал бошдан — 2010 йилнинг апрелидан бошлаб — "конститутциянинг бу қадар шошилинч ўзгартирилишига қарши бўлиб келагинини" қўшимча қилган.

Ўтган 25 йил давомида Қирғизистон конститутцияси саккиз маротаба ўзгартирилган. 2010 йилда қабул қилинган конститутциянинг жорий версияси Венеция комиссияси томонидан тасдиқланган ва умумхалқ референдумида қабул қилинган. Унда 2020 йилга қадар мамлакат Бош Қонунини ўзгартиришни таъқиқловчи модда бор.

Ҳозирги ўзгартиришлар ташаббускорлари мамлакат Бош вазири ваколатларини мустаҳкамлаш ва Бош вазири ёки Бош вазир ўринбосари фаолиятини депутатлик фаолияти билан биргаликда олиб боришга рухсат беришларини таклиф қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0