Фото

Тошкент Боинг 787 «орзу лайнери»ни кутиб олди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бугун Тошкент аэропортида Боинг 787 самолётини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда суратга олинган фото лавҳамизни томоша қилинг.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Тошкентда янги Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу самолёт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан сотиб олинган икки самолётдан биридир.

Boeing 787 “орзу лайнери”– ўта узоқ масофага учувчи, тез учар самолёт Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб совға бўлди. Самолётни Ўзбекистон Ҳаво йўллари экипажи аъзолари – инструктор–учувчи Иосиф Зак, гуруҳ командири Асаджон Турсунов ва авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель.

Сиэтлдан Тошкентга 12 соат давом этган тўхтовсиз парвоз муваффақиятли амалга оширилди. Самолётни Boeing заводида МАК директори ўринбосари Геннадий Харлап, Uzbekistan airways technics (UAT) авиакорхонаси директори ўринбосари Андрей Маргачев ва Валерий Косовлар қабул қилиб олишди.

МАК бош директори Валерий Тяннинг сўзларига қараганда, ушбу тадбир амалга оширилиши учун бутун авиакомпания жамоаси таёргарлик кўришган. Ер-инфраструктурасида ва инженер-техник ва учувчилар таёрлашда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Икки учувчи-инструктор ва 18 учувчидан ташкил топган янги учиш отряди тайёрланган. Ундан ташқари UAT авиакорхонасида 64 мутахассис, 6 инструктор тайёрланган.

“Boeing 787-8 турдаги самолётлардан фойдаланишни бошлаш бу авиакомпания тарихида жуда муҳим босқич, чунки бу ўзида энг замонавий техника ва технологик ускуналарни мужассамлаштирган бутунлай янги авиалайнер, бўлиб у авиакомпания томонидан бугун эксплуатация қилинаётган самолётлардан бутунлай фарқ қилади. Шуни ишонч билан айтиш мумкин-ки, авиакомпания мутахассисларининг таёрланиш даражаси, профессионаллиги ва жавобгарлиги ушбу турдаги лайнерлардан муваффақиятли  фойдаланиш имконини беради”, — деди Валерий Тян журналистларга.

Boeing 787 Dreamliner самолёти ўзининг самаралилиги, ёнилғи тежамкорлиги ва экологик безарарлиги бўйича дунёда энг олдинги ўринда. Уни яратишда энг замонавий ғоялар ва технологиялардан ҳамда бутунлай янги дизайндан фойдаланилган. Янгидан яратилган самолёт салонида узоқ парвозлар давомида йўловчилар ва экипаж қулайлиги учун барча шароитлар яратилган.

Салон ўлчами ва унинг қулайлиги ҳам ҳайратланарли даражада. Самолёт салонининг ички диаметри олдинги самолётларга қараганда 1 метр кенг. Йўловчи ўриндиқлар умумий сони 246 та. Самолётда шовқин камайтиришга, ёритиш ва ҳавони намлашга ҳам алоҳида эътибор берилган. Узоқ парвоз давомида зерикмаслик учун, ҳар бир йўловчига қаршисига алоҳида экран ўрнатилган.  

© Sputnik / СтрингерТошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш
Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
1/14
Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш
© Sputnik / СтрингерТошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш.
Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
2/14
Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш.
© Sputnik . СтрингерBoeing 787 Dreamliner Тошкент аэропортига қўнмоқда.
Boeing 787 Dreamliner Тошкент аэропортига қўнмоқда - Sputnik Ўзбекистон
3/14
Boeing 787 Dreamliner Тошкент аэропортига қўнмоқда.
© Sputnik / СтрингерТошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
4/14
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
© Sputnik / СтрингерТошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
5/14
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner самолёти салони
Boeing 787 Dreamliner самолёти салони - Sputnik Ўзбекистон
6/14
Boeing 787 Dreamliner самолёти салони
© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner самолёти салони
Boeing 787 Dreamliner самолёти салони - Sputnik Ўзбекистон
7/14
Boeing 787 Dreamliner самолёти салони
© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони.
Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони - Sputnik Ўзбекистон
8/14
Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони.
© Sputnik / СтрингерBoeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони
Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони - Sputnik Ўзбекистон
9/14
Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони
© Sputnik / СтрингерАҚШ элчиси Памела Спратлен Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида.
АҚШ элчиси Памела Спратлен Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида - Sputnik Ўзбекистон
10/14
АҚШ элчиси Памела Спратлен Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида.
© Sputnik / СтрингерМАК бош директори Валерий Тян Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида.
МАК бош директори Валерий Тян Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида - Sputnik Ўзбекистон
11/14
МАК бош директори Валерий Тян Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида.
© Sputnik / СтрингерТошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
12/14
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
© Sputnik / СтрингерТошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
13/14
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш
© Sputnik / СтрингерТошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш.
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
14/14
Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш.
Янгиликлар лентаси
0