Сиёсат

Тойиб Эрдўғон Ислом Каримовни Мустақиллик байрами билан табриклади

© МИД УзбекистанаЎзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлат раҳбарларидан табрикномалар келиши давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига расмий Анқара томонидан йўлланган табрикни таҳририятимизга йўллади.

Мактубда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистон раҳбарини Мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Дунё мамлакатлари раҳбарлари Ислом Каримов номига самимий қутловларни йўллашмоқда
"Ислом Каримов Жаноби Олийлари, ҳурматли Президент, Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан халқим ва шахсан ўз номимдан Сиз Зоти Давлатларини ва қардош ўзбек халқини самимий муборакбод этаман. Ўзбекистоннинг шу ўтган чорак аср  мобайнида Сизнинг кучли ва зукко пешқадамлигингизда иқтисодий ва жамият ривожланиши соҳаларида эришган муваффақиятларини гувоҳи бўлиб келяпмиз, бу билан ҳам Сизнинг тимсолингизда қардош ўзбек халқини табриклайман.

Мустаҳкам тарихий ва маданий ришталаримиз мавжуд бўлган Ўзбекистон билан икки томонлама, минтавақий ва халқаро платформалардаги ҳамкорлигимизни халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган шаклда, ўзаро ишонч асосида, умумий саъй-ҳаракатларимиз орқали кучайтира олишимизга ишонаман.

Қардош турк ва ўзбек халқларининг муштарак қадриятларга таянган мустаҳкам дўстлик ва бирдамлиги, муносабатларимиз келажагининг гаровидир.

Фурсатдан фойдаланиб Сиз Зоти Давлатларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақият, қардош ўзбек халқига тинчлик, фаровонлик ва омонлик тилайман", — дейилган табрик матнида.

Янгиликлар лентаси
0