Ҳодисалар

Эксперт: Сурияда йўқ қилинган Ал-Аднани ИД етакчисидан ҳам хавфлироқ эди

© SputnikЖангари
Жангари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Абу Муҳаммад Ал-Аднани ғарбий Европа давлатлари ва АҚШда террорчилик ҳужумларини уюштиришга чақириқлари билан танилганди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Авиазарба натижасида Сурияда йўқ қилинган ИД террорчилик гуруҳининг спикери Абу Муҳаммад Ал-Аднани ғарб давлатларига гуруҳ етакчидан ҳам кўра кўпроқ хавф соларди, деди терроризмга қарши кураш бўйича CNN телеканали таҳлилчиси Пол Крикшэнк, РИА Новости хабарига асосан.

"У Абу Бакр ал-Бағдодидан ҳам кўра хавфлироқ шахс эди, чунки у ИДнинг ташқи операциялари учун масъул ва ИДнинг хориждаги шўъбаларини назорат қиларди. Айнан ана шу шўъбалар Ғарбга таҳдид солади, улар Парижга ҳужум уюштиришди, улар АҚШда ҳам ҳужум ташкил қилишлари мумкин", — деди таҳлилчи.

Чоршанба куни Россия мудофаа вазирлиги Ҳалаб музофотида Су-34 самолёти берган авиазарба натижасида ИДнинг иккинчи ўриндаги шахси "ОАВ билан ишлаш бўйича расмий вакили” Абу Муҳаммад Ал-Аднани ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Абу Муҳаммад Ал-Аднани ғарбий Европа давлатлари ва АҚШда террорчилик ҳужумларини уюштиришга чақириқлари билан танилганди.

Янгиликлар лентаси
0