Жамият

Эътироф: Ислом Каримов билан бирга ишлаганимдан мағрурланаман

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ислом Каримовнинг ниҳоятда талабчанлиги, қаттиққўллиги, ишнинг кўзини билиши ва ишбилармонлиги бизларга жуда қўл келди ва бунинг натижаси ўлароқ кўп ишлар амалга оширилинди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Спутник таҳририятига Ўзбекистон Президенти номига саломатлик ва эътироф битилган мактублар келиши давом этмоқда. Навбатдаги номани таҳрир қилинмаган ҳолатда эътиборларингизга ҳавола этамиз.

"Салом xурматли SPUTNIK Ўзбекистон редакцияси!

Мен Қарши шаxри ижроқўми раиси бўлиб ишлаган пайтларим Ислом ака Каримов Қашқадарё вилоят партия комитетининг биринчи котиби эдилар. Шу 3 йил давомида улар билан биргаликда фаол ва яқин бўлиб ишладик, яқиндан мулоқотда бўлдик.

Бу кишининг ниҳоятда талабчанлиги, қаттиққўллиги, ишнинг кўзини билиши ва ишбилармонлиги бизларга жуда қўл келди ва бунинг натижаси ўлароқ кўп ишлар амалга оширилинди.

Шифокор - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Каримов қанча вақтда оёққа туриши мумкин?
У киши билан биргаликда амалга оширилган ишларни, Қарши шаҳридаги ўзгариш ва ободончиликни ўз кўзлари билан кўргани бошқа вилоят партия комитети котиблари ва ижроқўмлари ташриф буюрдилар, xатто Туркманбоши Сапармурод Ниязов ҳам келган эдилар. Ташриф буюрганлар бу каби ўзгаришларни кўриб жуда ҳайратда қолган эдилар. Ўша пайтларда бу қилинган ободончиликлар, ўзгаришлар кам бўлсада ниҳоятда чиройли ва мазмунли эди, шаxар аxолисига анча қулайликлар келтирганди.

Мен бу жараёнда Ислом акадан катта тажриба ва маҳорат ўргандим, у кишидан ўрганган нарсаларим то шу кунгача менга яxши томонга ас қотмоқда.
Мен бу инсон билан бирга ишлаганимдан жуда мағрурланиб юраман. Оила аъзоларимга, фарзандларимга, невараларимга ва яқинларимга бу инсон ҳақида, улар билан бирга ишлаганимиз ҳақида мағрурланиб такрор–такрор гапириб бераман.

Лола Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отасининг шифо топишида ёрдам берувчи тилаклар учун миннатдор бўлди
У инсон билан боғлиқ бир нарсани сизлар билан баҳамлашмоқчиман: ўзлари яшаган жойларидаги квартира тўлови, электр ҳақи тўлови ва бошқа коммунал тўловларни ўз вақтида чўнтагидан пул чиқариб ўз қўллари билан тўлаганлари xалигача эсимдан чиқмайди. Квартира ордерлари, тўловлар борасида xужжатлар нусxаларини мен эсдалик сифатида xалигача сақлаб келаман. Насиб бўлса у киши тўғрисида бир музей ташкил этиладиган бўлса шу музейга совға қиламан деб ният қилганман. Xалқимиз билсин бу инсон қандай инсон бўлганликларини.

Бугунги кунда у инсон тўғрида турли шов-шувлар болалагани аниқ, чунки буюк инсонларни ҳамма ҳам яxши кўраолмайди. Айтишадику мевали дараxтга тош отилади деб. Интернетда, прессада тарқалган турли бўмаган xабарлар xаммаси тўқиб чиқарилган, бизнинг xалқ юрагига ғулғула солишга, ҳотиржамлигини бузишга, эртанги кунига ишончсизлик билан қараш фикрини пайдо қилишга қаратилган ғараз мақсадлар яширинган xабарлардир.

Лекин мен бир нарсаган ишонаман ва юрагим билан xис қиламанки, Ислом ака тез орада соғайиб кетадилар ва давлатимизни янада гуркираб, тинч-тотувликда ривожланишида ўзлари бош-қош бўладилар!", — деб ўз мактубига якун ясаганлар Шукуров Анвар Исматович.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани, ва бу "маълум вақтни олиши" ҳақида хабар тарқатган эди. Душанба куни эрталаб Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифасида Президент мияга қон қуйилиши оқибатида реанимацияга ётқизилганини, аммо у кишининг ҳолати бир хилда эканлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0