Марғилонда атлас байрами бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Виктор Чернов / Медиабанкка ўтишМарғилоннинг "Атлас" фирмаси
Марғилоннинг Атлас фирмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Атлас байрами" фестивали миллий ҳунармандликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда, деб ёзади "Жаҳон" ахборот агентлиги.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Шу йилнинг 6-10-сентябр кунлари Марғилонда иккинчи "Атлас байрами" фестивали бўлиб ўтади. ЮНEСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонасида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

"Атлас байрами" фестивали миллий ҳунармандликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жорий йилда фестивал дастури сезиларли равишда кенгайтирилган. Унда бутун Ўзбекистондан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади.

Тюбетейки. Узбекистан, Шахрисабз. Артель “Худжум” 1936 г. - Sputnik Ўзбекистон
Музей сақловчиси: ўзбеклар безаш устаси

Шунингдек, "Ўзбекистон тўқимачилиги ва барқарор ривожланиш" мавзусида давра суҳбати, "Марғилон осмони остида" ва "Жаҳон тўқимачилиги: Ғарб ва Шарқ» кўргазмалари ташкил этилади. Фестивал доирасида "Ҳунармандлар шаҳарчаси" деб номланган амалий санъат буюмлари ярмаркаси, Ўзбекистон моделерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, дорбозлар томошаси, "Девзира" ош танлови ҳам ўтказилади.

Тадбир ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ҳунарманд" уюшмаси, ЮНEСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, "ДВВ Интернатионал" филиали ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0