Лавров Ғарб нега Қримни тан олмаётганини тушунтириб берди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЛаврова МГИМО талабалари билан учрашувда
Лаврова МГИМО талабалари билан учрашувда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг МГИМО талабалари ва ўқитувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Қримни Россия таркибида тан олиш учун Ғарб мамлакатлари олдида ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқлар йўқ, улар буни фақат сиёсий сабабларга кўра амалга оширмаяпти, деди Сергей Лавров МГИМО (Москва давлат халқаро муносабатлар институти) талабалари билан бўлиб ўтган учрашувда.  

“Тан олиш учун сиёсий ирода йўқ, аммо ушбу вазиятни ўз мақсади йўлида ишлатишга хохиш бор. Мақсаднинг номи “Россияни тийиб туриш” дейилади, у Ғарбда АҚШ йўлбошчилигида пайдо бўлган”, — деди вазир.

Унинг айтишига қараганда, ғарб сиёсатчилари кўз олдида Россия “ҳаддан ташқари мустақил” бўла бошлаган. Фақат улар бир нарсани, бу ҳолат “вақтинча” эмаслигини, бундан буён Россия доимо мустақил иш тутишини, тушунишмаяпти ҳозирча, — дейди Лавров.

ТИВ раҳбари Россия Европа ва АҚШ билан мунособатларни қайта тиклашга таёр эканлигини яна бир бор таъкидлади. Бунинг учун биз фақат тенгҳуқуқли мунособатларни талаб қиламиз. Лавров шунингдек,  Россия ишончини қайтадан қозониш учун Ғарбга кўп вақт керак бўлишини ҳам айтиб ўтди.   

Лавров, агар АҚШ сунъий муаммоларни четга суриб қўйиб, дунёда мавжуд бўлган реал хавфларга қарши курашишни бошласа, бундай ҳамкорликдан фойда кўп бўлишини ҳам айтиб ўтди.  

Россия ТИВ раҳбари, Украина муаммосини ҳал қилишда минск шартномасидан ўзга йўл йўқлигини ҳам яна бир бор айтиб ўтди. Украина раҳбарларининг “объектив сабабларга кўра” минск шартномасини амалга ошира олмаслиги уларнинг обрўсига путр еткизади. Ушбу шартнома шартлари ҳамма томонидан кўп маротаба муҳокама қилиниб, бир овоздан маъқулланган эди.

Бу борада Франция ва Германия ҳам ўзларина ғайритабиий тутмоқда. Негадир улар Россияга қарши санкцияларнинг бекор қилинишини минск шартномаси амалга ошиши билан боғламоқда. Ваҳоланки, Россия номи ушбу шартномада бирор марта ҳам тилга олинмаган.

Ўз мажбуриятлари ва уларни амалга ошириш муддатлари аниқ кўрсатилган Украина бўлса, шартномани бажаришни ҳали бошламаган ҳам.

 

Янгиликлар лентаси
0