Венесуэлада бир миллионга яқин мухолифат намойишчилари кўчага чиқди

© REUTERS / Carlos Garcia RawlinsКаракасда мухолифатчилар намойиши
Каракасда мухолифатчилар намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венесуэла президенти Николас Мадуро “Каракасга ҳужум” митинги, бу – давлат тўнтаришга бўлган уриниш деб хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Венесуэла мухолифати раҳбарларидан бири бўлган Хесус Торреалба Мамлакат пойтахти кўчаларига “Каракасга ҳужум” шиори остида ўтаётган митингга бир миллион киши чиққанини хабар қилди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро “Каракасга ҳужум” митинги, бу – давлат тўнтаришга бўлган уриниш деб хабар қилган эди.

“Бугунги намойишга охирги ўн йил давомида энг кўп одам чиқди, 950 мингдан 1,1 миллионгача”, — деди Торреальба Пранс Пресс мухбирига.

Айни дамда тадбир тўхтатилган бўлишига қарамасдан, намойишчилар 7 ва 14 сентябрь кунлари мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида намойишларни яна қайта такрорлашга ваъда беришган.

Венесэла президенти Николас Мадуро бўлса бутунлай бошқа сонларни келтирди. Унинг хабарига кўра намойишга бор йўғи 25-30 минг киши чиққан.

Президент Мадуро айтишига кўра, ҳукумат хавфсизлик хизмати Мирафлорес президент саройи яқинида 500 нафар колумбиялик ёлланма аскарлар гуруҳини аниқлаган. Улар намойиш давлат тўнтаришига айланганида ишлатиш мўлжалланган бўлган.  

Янгиликлар лентаси
0