Назарбоевнинг Ўзбекистонга сафари ҳақидаги хабар инкор этилди

© Sputnik / Sergey Guneev / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Рейтер агентлиги манбаларга таянган ҳолда Назарбоев шанба куни Ўзбекистонга сафар қилишини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Хитойда ишчи ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев яқин вақт ичида ўз иш режасини ўзгартирмоқчи эмас, — деб хабар берилди мамлакат раҳбарининг матбуот хизматида.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоев шанба куни Ўзбекистонга келади
Илгарироқ Рейтер агентлиги манбаларга таянган ҳолда Назарбоев шанба куни Ўзбекистонга сафар қилишини маълум қилганди.

"Президент матбуот хизмати шуни маълум қиладики, айни вақтда мамлакат раҳбари G-20 саммити доирасида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган. Президентнинг иш режасида яқин вақт ичида ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмаган", — дейилади матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифасида.

Янгиликлар лентаси
0