Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор

© Sputnik / Егор ЕремоЧегарачилар
Чегарачилар - Sputnik Ўзбекистон
Шанба куни қатор оммавий ахборот воситалари чегаранинг Ўзбекистон томонида ҳарбий техника ва ҳарбийларнинг сони ошганлиги кузатилаётганини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқаров ва хавотирланишга асос йўқ, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизмати вакили Сажира Чоколоевага асосланиб.

"Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкаси илгаригидек кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда, бу ерда вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқ", — деди у.

Унинг айтишича, қирғиз-ўзбек чегарасида қўриқлашнинг кучайтирилиши Унгар-Тоо ҳудудидаги ҳодиса билан боғлиқ ва Президент Ислом Каримовнинг вафоти билан боғлиқ эмас.

Шанба куни қатор оммавий ахборот воситалари чегаранинг Ўзбекистон томонида ҳарбий техника ва ҳарбийларнинг сони ошганлиги кузатилаётганини маълум қилганди.

"Ўзбекистон ҳудудида илгаридан режалаштирилган ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда, бу ҳақда Қирғизистон томони расман хабардор қилинган", — деди Чоколоева.

Қирғизистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистон чегарада назоратни кучайтирганини маълум қилди
Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати баҳсли Унгар-Тоо ҳудудида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ходимлари сонини кўпайтирганини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала