Аналитика

Экспертлар: Ўзбекистон минтақадаги етакчи геосиёсий давлат

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни вафот этди. Экспертлар Каримовдан кейинги Ўзбекистон Марказий Осиё ва дунёда қандай ўрин тутгани ҳақида фикр билдиришди.

 

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. РИА Новости Ўзбекистоннинг бугунги мавқеи ҳақида экспертлар фикрини ўрганди.

Экспертларнинг фикрича, ҳудуддаги барча муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун Тошкентнинг иштироки зарур.

"Ўзбекистон ҳудуддаги етакчи давлат, чунки марказий геосиёсий маконда жойлашган, ҳудуднинг мутлақ демографик етакчиси ҳисобланади, иқтисодиёти ҳам сезиларли равишда", — дейди МДҲ институтининг Марказий Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири Андрей Грозин. — Барча жабҳалар – геосиёсий, геоиқтисодий, геостратегик нуқтаи назардан бу давлат билан ҳисоблашмасдан Марказий Осиёда барқарор сиёсат юритилиши қийин".

Олий иқтисодиёт мактабининг жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати факультети деканининг ўринбосари Андрей Суздальцев ҳам бу фикрга қўшилади. "Холисона олиб қараганда Ўзбекистоннинг ҳудуддаги таъсири юқори", — дейди у. Шу сабабли Ўзбекистондаги ҳар қандай воқеа қўшни мамлакатларга ҳам таъсир қилади.

Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг юқорилигини ушбу давлат қатор таҳдидлар, жумладан диний экстремизмнинг Осиёдан Россияга кириб келишининг олдини олувчи асосий тўсиқлардан бири эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон ислом ҳаракати ва “Ҳизб ут таҳрир” гуруҳига қарши кескин курашиши билан танилган.

Мамлакат ичида ҳукумат экстремизм таҳдидини йўққа чиқарган. Лекин Тошкент ташқаридан бўладиган хавфларга қарши тура оладими? Экспертлар бу саволга ҳа, деб жавоб беришди.

"Ўзбекистон куч тузилмалари ҳудудда энг юқори даражадаги жанговар тайёргарликка эга деб ҳисобланади", — деди Грозин.

"Бу давлат собиқ иттифоқ давридан қолган катта ҳарбий салоҳиятга эга", — дейди Суздальцев.

Бундан ташқари бу ерда армия Туркиядаги каби сиёсий куч эмас ва ҳокимиятга бўйсунади.

Ўзбекистон нима учун ҳудудда иқтисодий жиҳатдан етакчи бўла олмади ва бу ролни Қозоғистонга бериб қўйди?

Суздальцевнинг фикрича, "Қозоғистон ҳамиша Россияга, рус бозорига, транзит имкониятларига таяниб келган. Ўзбекистонда эса номутаносиблик мавжуд: айрим ҳудудлар қолоқ, айримлари ўта ривожланган. СССР тарқалганидан кейин муносабатларнинг узилиши оқибатлари Ўзбекистон учун кучли бўлган".

Грозин эса айрим соҳаларда Қозоғистонни ягона етакчи дейиш нотўғри бўлишини таъкидлайди.

"Қозоғистон иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳудудда етакчи ҳисобланади, лекин ҳозирги иқтисодий инқироз унга кучли таъсир қилди. Ўзбекистон армияси қудрати, ички иқтисодиётининг барқарорлиги, демографик жиҳатдан Қозоғистондан қолишмайди. Ўзбекистон ҳудуддаги икки етакчидан бири, Қозоғистон — асосан иқтисодий етакчи,Ўзбекистон — геосиёсий,  демографик", — дейди Грозин.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала