Хитой Ўзбекистон Каримов бошлаган йўлдан боришда давом этишига ишонч билдирди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПленарное заседание в рамках ПМЭФ 2015
Пленарное заседание в рамках ПМЭФ 2015 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда бўлиб ўтган хайрлашув маросимидан кейин, ХХР бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли икки давлат мунособатларининг келажагини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. ХХР бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли Ўзбекистон, Ислом Каримов вафотидан кейин ҳам, у бошлаган йўлдан боришда давом этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Республиканинг биринчи президенти ўз она шаҳри Самарқанддаги қадимий Шоҳи Зинда қабристонига дафн этилди. Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Ислом Каримов билан видолашув маросимида ХХР номидан бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли қатнашди.

“Ўзбекистон, Каримов хохиши билан бошланган ишларни давом эттириб, давлат ва халқ ривожланиши йўналишида катта ютуқларга эришишига ишонч билдирди”, — деб Чжан Гаолининг сўзларини келтирди ХХР Ташқи ишлар вазирлиги.

Видолашув маросимидан кейин, Чжан Гаоли Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашиб икки давлат мунособатларининг келажагини муҳокама қилди. Учрашув давомида ХХР бош вазири ўринбосари, Хитой Ўзбекистон билан олдин имзоланган шартномаларни амалга оширишга бел боғлаганини таъкидлади. Хусусан, Хитой, Ўзбекистон билан биргаликда, янги Буюк Ипак йўл лойиҳасини ҳамда, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, хавфсизлик ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришни икки мамлакат орасидаги мунособатларнинг устувор йўналишларига айлантиришини айтиб ўтди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев Чжан Гаолига Каримов билан видолашув маросимида қатнашгани учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон учун Хитой билан мунособатлар муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди. Шу билан бирга бош вазир, Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари томонидан олдин эришилган консенсус асосида, барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва муносабатларининг ривожлантириш йўлидан боришини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0