Обама Росссиядан Сурия масаласида ён беришни талаб қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишБарак Обама
Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласида Россия билан музокаралар ўтказиш - энг муҳим масала деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. АҚШ ва Россия нуқтаи назарида Сурия масаласи бўйча ҳали ҳам “жиддий муросасизлик” бор, агар Москва ён бермаса, Сурия муаммосида олдинга юриш қийин бўлади, деди АҚШ президенти Барак Обама.

Бизда Сурияда қандай кучларни  қўллаб қувватлаш ва қандай тинчлик ўрнатиш борасида, руслар билан жиддий келишмовчилик бор. Хусусан куч ишлатишни камайтиирш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларида Россия ён бермаса, тинчлик ўрнатишнинг кейинги босқичига қандай ўтишимиз номаълум”, — деди Обама, Тереза Мэй билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига қараганда Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласида Россия билан музокаралар ўтказиш энг муҳим масаладир.

Жума куни ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Россия ва АҚШ Сурияда куч ишлатиш алгоритми ва ўзаро ҳакатларни мувофиқлаштириш ҳақида музокаралар олиб борилаётганини ва улар яқин орада якунланишини хабар қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0