Ҳодисалар

Хитойда G20 саммити очилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Китай. День второй
Визит президента РФ В. Путина в Китай. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида жаҳон иқтисодий ривожланишининг янги йўлларини қидиришга бағишланган G20 саммити бошланди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik, Жанна Манукян. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида G20 — “Катта йигирмалик”нинг саммити расман очилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

G20нинг бу йилги саммити мавзуси — “Ўзаро боғланган, барчани ўз ичига олган, соғлом ва инновацион жаҳон иқтисоди қуриш”дир.

Саммитда Хитой раислик қилган даврнинг устувор йўналишлари, қуйидагича белгилади: дунё иқтисодий ривожланишида янги йўллар излаш, дунёда янада самаралироқ бўлган иқтисодий ва молиявий тизим ўрнатиш, халқаро савдо ва сармояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бир-бирига боғлиқ ва барчани қамраб олган иқтисодий ривожланиш. Хитой мутахассисларинианг фикрига кўра, ушбу йўналишлар жаҳон иқтисоди талабларига жавоб беради ва Хитой ривожланиш ривожланиш векторлари билан мос тушади ва шунингдек “инновация руҳи”ни намойиш қилади.

Саммит очилишида сўзлаган нутқида ХХР раиси Си Цзиньпин “катта йигирмалик” “муҳокама форумидан амал қиладиган механизмга айланиши керак” деди.

“Биз очиқ жаҳон иқтисодини ташкил қилиб, савдо ва инвестициялар амалга оширишни соддалаштиришимиз ва эркинлаштиришимиз керак. “Йигирмалик” янги ҳимоя чораларига қарши ўз мажбуриятларини бажариши керак ва савдони ривожлантириш учун кескин чоралар қўллаши керак”, — деди Хитой раҳбари ўзининг нутқида.

Эслатиб ўтамиз, G20 (“катта йигирмалик”) – жаҳоннинг иқтисодий ва молиявий масалалари муҳокама қилинадиган энг катта музокаралар майдони бўлиб, жаҳоннинг энг иқтисодий ривожланган 20 мамлакатини ўз ичига қамраб олган. Ушбу 20 мамлакат ҳисобига дунё ЯИМининг 85% тўғри келади. 2013 йилда G20 форумия Россия раислик қилган эди. 2014 йилда – Австралия, 2015 йилда эса – Туркия.   

Янгиликлар лентаси
0