Санкт-Петербургда Ислом Каримов номли кўприк пайдо бўлиши мумкин

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишСанкт-Петербургдаги Дудергоф канали
Санкт-Петербургдаги Дудергоф канали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“60+миллий қўмита” ижтимоий гуруҳ аъзолари Санкт-Петербургдаги кўприклардан бирига Ислом Каримов номини бериш ташаббуси билан чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. “60+миллий қўмита” ижтимоий гуруҳ фаоллари Санкт-Петербургдаги кўприклардан бирига Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номини бериш ташаббуси билан чиқмоқда, деб хабар қилди "Новости Узбекистана".

Гап Петербургдаги "Шуҳрат хиёбони"да жойлашаган Дудергоф канали устидаги номсиз кўприк ҳақида кетмоқда. "Шуҳрат хиёбони" Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Ленинград мудофаа чизиғи ўтган жойда қурилган ёдгорлик мажмуасидир.

“Ўзбек аскарлари рус аскарлари билан елкама-елка туриб қуршовда қолган Қаҳрамон-шаҳарни ҳимоя қилганини ҳамма яхши билади. Шаҳарнинг кекса  аҳолиси эса, Ўзбекистонда ўтказган эвакуация кунларини илиқ хотиралайди”, — деди ташкилот вакили.

Каримов номи берилиши таклиф қилинаётган кўприк яқинида, Чеченистон собиқ раҳбари Аҳмад Қодиров номли кўприк жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0