Эрон Саудия Арабистонини жазолашга чақирди

Oбуна бўлиш
Ўтган йили Мино водийсида ҳаж маросими пайтида тиқилинч оқибатида 464 нафар эронлик зиёратчи ҳалок бўлганди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмон мамлакатларини бирлашишга ҳамда Саудия Арабистонини ҳаж маросимларини савиясиз ташкил қилганлиги ва терроризмни қўллаб-қувватлаётгани учун жазолашга чақирди, деб хабар беради РИА Новости.

"Ҳудуддаги ва ислом дунёсидаги мамлакатлар муаммони ҳал қилиш учун ўзаро чора кўришлари ва Саудия Арабистони ҳукуматини жазолашлари лозим”, дея президентнинг сўзларини келтиради IRNA агентлиги. Руҳоний шунингдек Саудия Арабистони ҳукуматини ҳудудда терроризмни қўллаб-қувватлаётганлиги оқибатида “Ироқ, Сурия ва Яманда мусулмонлар қони тўкилаётганлиги”да айблади.

Ўтган йили Мино водийсида ҳаж маросими пайтида тиқилинч оқибатида 464 нафар эронлик зиёратчи ҳалок бўлганидан кейин Эрон ар-Риёдни ҳаж маросимини ёмон ташкиллаштиришда айблаган ва бу йилги маросимларда эронликлар учун махсус хавфсизлик кафолатларини талаб қилганди. Ўз навбатида Саудия ҳукумати Эроннинг талабини қабул қилиб бўлмас деб атаган ва барча зиёратчилар учун шароит бир хилда яратилишини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0