Туркияда 100дан ортиқ армия имомлари қўлга олинди

© BULENT KILIC / AFPТуркия. 2016 йил 16 июль
Туркия. 2016 йил 16 июль - Sputnik Ўзбекистон
Қўлга олинганлар исён уюштиришда айбланаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқадор деб ҳисобланмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Турк полициясининг 17та вилоятда ўтказган операцияси натижасида давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда гумон қилиниб 105 нафар армия имоми қўлга олинди, деб хабар берди РИА Новости NTV телеканалига асосланиб.

Қўлга олинганлар исён уюштиришда айбланаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқадор деб ҳисобланмоқда.

Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Эрдўғон Туркия халқидан қўзғолонни бартараф қилишда ёрдам сўради
16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий давлат тўнтаришига уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда содир бўлди. Исёнчиларни ҳисобга олмаганда 246 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Қўзғолон бостирилди. Туркия ҳукумати Гюленни давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишини сўради. Гюленнинг ўзи эса исённи қоралади ва бу ишга алоқаси йўқлигини билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала