Афғонистонлик наркотик ташувчи 17 йилга қамалди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қўлга олинган Афғонистон фуқароси судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Термез туман судида МХХ ходимлари томонидан қўлга олинган Афғонистонлик оғир наркотик моддалар ташувчи устидан суд бўлиб ўтди.

“Суд вакилининг Sputnik мухбирига берган хабарига кўра, Афғонистоннинг Жаузжан вилояти, Акча уезди Мингажик аҳоли пунктида яшовчи Худойқул Жаббор уғли, бир неча ҳамюртлари билан биргаликда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига Амударё орқали 5 килограмм кўкнор шираси олиб ўтмоқчи бўлган”, — дейилган хабарда.

Наркотик моддалар ташувчи Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан аниқланиб қўлга олинган. Тинтувдан ўтказилганда, унинг ёнидан ўзига хос ҳидга эга бўлган, тўқ жигарранг модда солинган полиэтилен пакет топилган. Ўтказилган экспертизада ушбу модда юқори сифатли кўкнор шираси эканлиги маълум бўлган.

Ўтказилган текширувлар натижасида ушбу фуқаро бундан олдин ҳам яна бир контрабанда ишига алоқадор бўлганлиги аниқланган. Олдинги сафар унинг ёнидан 5 килограмм 655 грамм кўкнор шираси топилган эди. Судда Худойқул Жаббор ўғли ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Жиноятчи 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0